Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев мамлакат суверенитетини муҳофаза қилиш ҳақида гапирди

Тўқаев мамлакат суверенитетини муҳофаза қилиш ҳақида гапирди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат халқини суверенитетни муҳофаза қилиш йўлида бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишга чақирди.

25 октябрь – Республика куни байрами маросимида гапирган сиёсатчи ҳурриятни сақлашнинг мушкуллигини таъкидлаган.

«Мисли кўрилмаган янги таҳдидлар юзага келаётган даврда биз мамлакатни изчил тараққий эттириш чораларни давом эттирган ҳолда, дунёга келажакка интилган катта ва ягона қозоқ оиласи намунасини кўрсатишимиз керак. Суверенитетга эришиш осон эмас, аммо уни сақлаб қолиш янада мушкулдир. Мамлакат мустақиллиги барча нарсадан устун туради ва унинг мустаҳкамлаш бутун миллатнинг бурчидир. Биз муттасил меҳнатимиз ва мустаҳкам бирлигимиз орқали ҳар кун, ҳар соат суверенитет муҳофазасига шай бўлишмиз керак», – деган Қозоғистон президенти.

Қ.Тўқаев 33 йил аввал давлат суверенитетига оид декларациянинг қабул қилинишини тарихий адолат тантанаси деб атаган.

У, шунингдек, демографик долғалар енгиб ўтилгани, аҳолининг ўртача умр кўрсаткичи 74,4 ёшга етганини  муҳим ютуқ деб баҳолаган.

«Биз 90-йилларнинг демографик долғаларини енгиб ўтишга муваффақ бўлдик. У кезлар Қозоғистон аҳолиси шиддат билан камайиб бораётган эди. Яқинда фуқароларимиз сони 20 миллионга етади. Бу мамлакатимиз тараққиёти, одамларимизнинг эртанги куни ва фарзандлари келажагига ишончи мустаҳкамлигидан далолат беради», – деган Қ.Тўқаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг