Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тонгги мотивация. Нашриётлар 12 йил «эшигидан киритмаган» ёзувчининг асарлари 51 мамлакатда чоп этилмоқда — Стив Берри

Тонгги мотивация. Нашриётлар 12 йил «эшигидан киритмаган» ёзувчининг асарлари 51 мамлакатда чоп этилмоқда — Стив Берри

Фото: «WJCT NEWS»

Стив Берри — америкалик ёзувчи, детектив ва саргузашт романлар муаллифи, собиқ адвокат. Бу йил 66 ёшга тўлади (1955 йили АҚШда таваллуд топган). Мерсер университининг Уолтер Ф. Жорж юридик мактаби битирувчиси.

30 йил адвокатлик қилган Берри ёзувчиликда ҳам кучини синаб кўришга қарор қилади ва 1990 йили илк асарини ёзишга ўтиради.

Бироқ илк китоби босилишини жуда узоқ кутишига тўғри келди. Асарлари 12 йил давомида 83 марта нашриётлар томонидан қайтарилган. Ниҳоят, 2003 йили «Қаҳрабо хона касофати» деб номланган илк тарихий романи чоп этилди. 2004 йили эса яна бир тарихий асари — «Романовлар башорати» босмадан чиқди. Шундан бери 20 га яқин романлар ёзди.

Қачонлардир нашриётлар кўришни ҳам, эшитишни ҳам истамаган Беррининг романлари «The New York Times», «USA Today», «Publishers Weekly» ҳамда «BookSense» бестселлерлари рўйхатига киритилган. Бир пайтлар ортга қайтарилавериб сарғайган қўлёзмалари эндиликда 40 тилга ўгирилиб, 51 мамлакатда сотилмоқда.

Ёзувчи бугунги кунда Флоридадаги Сент-Огастин шаҳрида яшаб ижод қилмоқда. Рафиқаси Элизабет билан биргаликда тарихий меросни асрашга кўмаклашувчи «Ўтмиш саволлари» нотижорий ташкилотига асос солишган.

Стив Берри ёзувчилик ортидан қўлга киритган мукофотларни бирма-бир тилга олиб, вақтингизни ўғирлаш ниятимиз йўқ, шунчаки улар жуда кўп. Яхшиси, айрим электрон китобларига (русча) ҳаволаларни қолдирамиз (ўзбек тилидагиси топилмади):

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг