Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўнинчи қурбоннинг шахсига аниқлик киритилди. У ҳам қизилтепалик

Ўнинчи қурбоннинг шахсига аниқлик киритилди. У ҳам қизилтепалик

Фото: «aif.ru»

Россия Федерацияси Томск областида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган ўнинчи фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди.

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск областида ёнғин натижасида 2 нафар фуқаро жабрланиб, 10 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида вафот этган эди.

Тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида сўнгги ўниничи ҳамюртимизнинг шахсига аниқлик киритилди:

  • Зокиров Муҳаммадали Зокир ўғли, 1998 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Кеча тўққиз нафар қурбоннинг шахсига аниқлик киритилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг