Томди туманининг узоқ йиллик ҳокими лавозимидан олинди
Навоий вилояти Томди тумани ҳокими Кайрат Алдабергенов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Қайд этилишича, унинг ишдан олинишига ҳокимнинг аризаси асос бўлган.
Шанба куни ҳокимнинг қарори халқ депутатлари туман кенгаши томонидан маъқулланган.
Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Орзумурод Умаров Томди тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Кайрат Алдабергенов 1966 йилда вилоятнинг Нурота туманида туғилган. Узоқ йиллар давомида солиқ органларида ишлаган. 2009 йил 27 декабрдан бошлаб то шу кунгача Томди туманини бошқарган. 2014 йилда «Дўстлик» ордени, 2021 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter