Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Том Круз жаҳон рекордини ўрнатди

Том Круз жаҳон рекордини ўрнатди

Фото: The Flow

«Уддалаб бўлмас топшириқ» франшизасининг сўнгги филмида вертолётдан ёниб турган парашютда сакраган Том Круз жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Гиннесснинг рекордлар китоби расмий сайтида хабар берилди.

62 ёшли Том Круз филмлардаги барча трюкларини ўзи бажариши билан ном қозонган.

«Уддалаб бўлмас топшириқ: Сўнгги интиқом» филми орқали у Гиннесснинг рекордлар китобига кирди. Круз ёнувчи модда сингдирилган парашютда вертолётдан сакради. У ушбу трюкни 16 марта бажарди — ҳали ҳеч ким: биронта актёр ёки каскадёр бунча кўп сакраган эмас.

«Уддалаб бўлмас топшириқ: Сўнгги интиқом» филми 2025 йилнинг 23 майида киноэкранларга чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг