Толибон янги тақиқлар жорий этди: ярим яланғоч аёллардан тортиб сериалларгача
Aфғонистонда ёзда ҳокимият тепасига келган «Толибон» аъзолари мамлакатда аёллар иштирокидаги телесериаллар кўрсатилишини тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат Исломий йўналиш вазирлиги маълум қилди.
Эндиликда барча телевидение ОAВлари ўз кўрсатувлари шариат қонунлари ва ахлоқ қоидаларига мос келишини таъминлаши зарур. Кўнгилочар дастурлар диний туйғуларни камситмаслиги керак, кадрда ишлайдиган аёллар эса бошларига рўмол ўрашлари шарт.
«Aёллар иштирокидаги телесериалларни трансляция қилиш тақиқланади. Эркаклар ёки аёллар ярим яланғоч кўринишда суратга олинган фильм ва клипларни ҳам намойиш этиш тақиқланади», – дейилади вазирлик баёнотида.
Бундан ташқари, вазирлик Ғарб маданияти ва турмуш тарзини тарғиб қилувчи фильмлар намойишини тақиқлаган. Шунингдек, пайғамбар тасвирланган кадрларни кўрсатишга йўл қўйилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter