Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» собиқ губернатор уйига бостириб кирди

«Толибон» собиқ губернатор уйига бостириб кирди

«Толибон» жангарилари Бадахшон вилояти собиқ губернатори ва халқ намойишчилари раҳбарларидан бири генерал Назир Муҳаммад Ниёзийнинг уйига бостириб кирган ва тинтув ўтказишган.

«8 субҳ» нашрининг хабарига кўра, толиблар генералнинг 2 ўғлини ҳибсга олган. Ҳибсга олиш сабаби ҳозирча очиқланмаган.

Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, толибларнинг иккита вертолёти Жузун ҳудудига авиазарбалар берган. Улар қарши фронт етакчиларини ушлаш ёки йўқ қилишни кўзлашган. Чунки яқинда фронтчилар толиблар командирларидан бирини ўлдиришганди.

Афғонистонда яна ички низолар кучая бошлагани ҳақида хабар берилганди. Хусусан, ўтган ҳафта Кобулда портлаш кузатилган бўлса, собиқ афғон аскарлари толибларга қарши куч тўплаётгани ҳақида ҳам хабарлар чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг