«Толибон»: Афғонистондаги иқтисодий вазият яхшиланмоқда

Афғонистонда сиёсий ва иқтисодий вазият яхшиланяпти, бу ҳақда «Толибон» ҳаракати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид маълум қилди.
«Бу йўлдаги асосий тўсиқ хавфсизлик эди. Хавфсизлик таъминланганидан сўнг сиёсий ва иқтисодий барқарорлик секин-аста ўнгланяпти», — деди Мужоҳид.
«Толибон» мамлакатга сармоядорларни жалб этишга уринмоқда. Ҳаракат вакили айтишича, мамлакатнинг четдаги маблағлари музлатиб қўйилгани, албатта катта тўсиқ, бироқ «Толибон» қалтис вазиятдан чиқиш йўлини топган.
Бугун, 29 декабрда Кобулда ўтказилган намойишга ўнлаб аёллар ҳам чиқди. Улар АҚШ президенти Жозеф Байдендан мамлакатнинг активлари музлатилишини бекор қилишни талаб қилишган.
Афғонистонда айни пайтда аҳвол жуда оғир: 22,8 миллион киши озиқ-овқат доимий етишмовчилигидан, 8,7 миллион киши очликдан азият чекмоқда. Афғонистоннинг аҳолиси умумий сони — 39 миллион.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter