«Толибон» Афғонистонда мунтазам армия тузмоқчи
«Толибон» Афғонистонда мунтазам армия тузиш ниятида ҳаракатида.
Афғонистон Ислом Амирлиги Бош штаби раҳбари Қори Фасиҳуддин баёнот беришича, толиблар «ички уруш»ни исташмайди. Фасиҳуддин Қаршилик кўрсатиш фронти ва унинг тарафдорлари-исёнчиларни йўқ қилиб ташлаш таҳдидини билдирди, дея хабар берди «Sputnik Афғонистон».
Бош штаб раҳбари ҳозир Афғонистонда «мамлакатни мудофаа қилиш» мақсадида фуқароларни ҳарбий тайёрлаш тизими ишлаб чиқилаётганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳаракати август ойида ҳукумат кучларига ҳужумни кучайтирган, 15 август санасида пойтахт Кобулни эгаллаган, 6 сентябрда эса мамлакатдаги энг сўнгги вилоят (Панжшер) ҳам ўз назоратига ўтганини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter