«Толибон» 110 минг кишини янги афғон армиясига чақирди
Камида 110 минг киши Афғонистонда ҳукуматни эгаллаган «Толибон» ҳаракати шакллантираётган армияга қабул қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Бу ҳақда мудофаа вазири лазомига тайинланган Муҳаммад Ёқуб бугун, 27 апрель куни баёнот берди.
«Ҳозирда янги афғон миллий армиясига 110 минг киши аскарликка олинган», — Ёқубдан иқтибос келтирди «Bakhtar» агентлиги.
Унинг айтишича, «Толибон» мамлакат мудофааси ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун уюшган ва яхлит армияни шакллантиришда давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter