Токиодаги олимпиада «оддий форматда» ўтади — ОАВ
Токиодаги олимпия ўйинлари, COVID-19 пандемияси сабабли, оддийроқ тартибда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда «Иомиури» газетаси Япония ҳукумати ва Олимпиада ташкилий қўмитасига асосланиб хабар берди.
Ҳукумат олимпиадани тўлақонли ўтказишни истайди. Бироқ дунё бўйлаб ҳукм сураётган мураккаб эпидемиологик вазият ишнинг белига тепиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Нашрга кўра, олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимларида қатнашувчилар сони қисқартирилиши мумкин. Бундан ташқари, стадионлардаги томошабинлар сонини чеклаш ҳам назарда тутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter