Тожикистонда туғилишни чекловчи дастур қабул қилинди

Тожикистонда туғилишни камайтиришга қарор қилинди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги барча тиббиёт муассасаларини бепул контрацептлар билан таъминлаши керак. Бу ҳақда «Tnews» сайти хабар берди.
Поликлиника ва шифохоналарга келивчиларга исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш беришади, жинсий аҳлоқ тўғрисида сўзлаб беришади. Амалдорларнинг фикрича, мутахассислар шунингдек, организмга зарар етказмаслик, бир неча йиллик танаффус билан туғишлари учун хотин-қизлар саломатлигига урғу беришлари керак бўлади.
Жаҳон банки мутахассисларининг бир неча бор баёнот беришларича, Тожикистондаги қашшоқлик, ишсизлик ва меҳнат миграциясининг юқори даражадалиги сабабли портловчи демографик вазият юзага келган. Сўнги ўн йилда аҳоли сони 22 фоизга ошган. Маҳаллий менталитетга кўра, одамлар туғилишни чеклашни ҳаёлларига ҳам келтиришмайди.
«Мақсад –нафақат аёллар, балки бутун оила репродуктив саломатлик қоидаларидан хабардор бўлиши керак. Мазкур дастур асосида биз аҳолига фақат туғиш билан иш битмаслигини, болаларни тарбиялаш ва таъминлаш кераклигини ҳам тушунтирамиз. Мунтазам равишда туғишга сарфланадиган маблағларга оила пул жамғариши ва фарзандларига яхши таълим бериш, кийинтиришлари мумкин бўлади. Фарзандларини таъминлаш, уларга меҳр бериш ва ватанпарвар қилиб тарбиялаш керак», – дейди Тожикистон Репродукутив саломатлик маркази директори Мунира Ғанизода.
Репродуктив саломатлик давлат дастури – тожик аёлларининг туғишини тўхтатиш дегани эмас, демоқда дастурни ишлаб чиққанлар. Фарзанд дунёга келтириш ҳар бир фуқоронинг хуқуқи. Бошқа идоралар қашшоқлик ва ишсизликка қарши курашиши керак. Шифокорлар болалар ва уларнинг оналарининг саломатлиги ҳақида қайғуришларини айтишар экан, исталмаган ҳомиладорликка барҳам бериш ва аҳолининг барча қатламларини бепул контрацептив воситалар билан таъминлаш асосий мақсадлари эканини айтишади.
«Биз дастур ишлаб чиқишдан аввал тадқиқот ўтказдик ва кўплаб муаммоларни аниқладик. Масалан, Тожикистон аёлларининг 40% тез-тез туғишлари оқибатида ҳомиладорлик вақтида кам қонликдан азият чекади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўплаб аёллар турли муаммолар, жумладан саломатликлари боис ҳомиладорликни эрта тўхтатишни исташар экан. Кўпчилик бунинг имкони борлигини билишмайди ва мутахассисларга жуда кеч мурожаат қиладилар, бу вақтда уларнинг туғиш вақти келиб қолган бўлади», – дейди Ғанизода.
Шифокорларнинг прогнозларига қараганда, мазкур давлат дастури яқин уч йил ичида 450 минггача исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олишга хизмат қилади. Аҳолиси тўққиз миллионлик Тожикистон учун бу катта рақамдир. Контрацептив воситаларни дастурнинг фаол даврида энг олис қишлоқларда ҳам топиш имкони бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter