Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон президентининг ўғли Рустам Эмомали Тошкентга келди

Тожикистон президентининг ўғли Рустам Эмомали Тошкентга келди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўғли, Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Эмомали бугун Тошкентга етиб келди. Бу унинг шаҳар ҳокими сифатида биринчи ташқи сафаридир. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Душанбе ҳокими ташриф давомида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан икки пойтахт шаҳар алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишади.

Шунингдек, ҳокимлар Тошкент ва Душанбе шаҳарларининг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларини ҳам муҳокама қилиши кўзда тутилган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, 2020 йилга мўлжалланган ҳамкорликларнинг дастури ҳам тасдиқланади.

Маълумот ўрнида, Эмомали Рустам 2017 йили Эмомали Раҳмон томонидан Душанбе ҳокими қилиб сайланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг