Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон-Ўзбекистон назорат-ўтказиш пунктлари одатий иш режимига ўтказилади

Тожикистон-Ўзбекистон назорат-ўтказиш пунктлари одатий иш режимига ўтказилади

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти одатдаги иш режимига ўтказилади.

Маълум қилинишича, юқумли касалликлар назорати фақат COVID-19 инфекциясига қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш асосида, яъни Тожикистон ҳудудида коронавирус инфекцияси бўйича вирусологик текширувсиз амалга оширилади.

Республика штаби томонидан қабул қилинган қарорга кўра, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш органлари ва муассасалари, шунингдек, МДҲнинг бошқа давлатлари томонидан COVID-19га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар расман тан олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг