Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўғри, тирикчилик... Бироқ бу қонунни бузавер, дегани эмас-да!

Тўғри, тирикчилик... Бироқ бу қонунни бузавер, дегани эмас-да!

Фото: «Tagfly»

Бугун дунёнинг турли нуқталарига турли сабаблар билан бориб-келаётганлар кўп: ишлаш, ўқиш, хизмат сафари, тижорат сафари, шахсий юмуш...

Ким қаерга хайрли ниятда боришни қасд қилибди – омадини берсинку-я, бироқ қонун, тартиб-таомил деган нарсалар бор. Уларни бузмоқ тегишли жавобгарликни келтириб чиқарадики, баъзи юртдошларимиз буни ёддан чиқаришмоқда, чоғи... Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда чиқади, дейдилар. Ҳозир шундай замонки, қинғир ишнинг қийиғи, ўрни келса, қирқ кунга бормаяпти.

Тошкентлик Жамила Олимова (исми-фами­лияси ўзгартирилган) ишлаш учун Туркияга боришни аҳд қилди. Яхши. Ҳалол тирикчиликнинг айби йўқ. Сафар арафасида мавжуд қонун-қоидаларга риоя қилса-ку, ортиқча муаммо йўқ эди-я... Хорижга чи­қиш учун ҳужжат­ларни тегишли тар­тиб­да расмийлашти­риш­­даги «ово­ра­гарчилик»лар унга малол келди шекилли, сафарга чиқишнинг осон йўлини топди гўё. Паспортига тегишли «стикер» тамғасини урдирмай, Қозоғистон Республикаси орқали Истанбулга бориб, у ерда икки йил энагалик қилади...

Юртга қайтиш фурсати етиб, Тошкент халқаро аэропортига қадам босганда икки йил аввалга қинғир ишини ошкор бўлди-қўйди. Чунки унинг бундай ҳатти-ҳаракати давлат чегарасини бузиш дейилади-да.

Табиийки, жазо ҳам шунга яраша бўлди...

Зафар Султонов,
Тошкент халқаро аэропортида ЖХТБ ТБ терговчиси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг