Тоғли Қорабоғда қанча одам ҳалок бўлди?
Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги жанглар оқибатида Тоғли Қорабоғ тинч аҳолиси ўртасида қурбонлар сони 40 нафардан ошди. «Корреспондент» ёзишича, бу ҳақда 5 октябрь куни ўтказилган брифингда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
«Қуролли тўқнашувлар бошланганидан бери, хабарларга кўра, тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони 40 нафардан ошди, ҳар икки томондан 200 дан зиёд инсон жароҳатлар олган», — дея баёнот берган БМТ вакили томонларни зудлик билан жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.
Дюжаррикнинг таъкидлашича, на Озарбайжон, на Арманистон аҳоли учун халқаро ёрдам сўраб мурожаат қилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter