Тоғлар орасидаги «марварид»: Ҳисорак сув омборидан фоторепортаж
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги тоғлар бағрида қурилган Ҳисорак сув омбори нафақат йирик гидротехника иншооти, балки ажойиб табиат маскани саналади.
Сув омбори Қашқадарёнинг ирмоғи бўлган Оқсув дарёси ўзанида барпо этилган, Шаҳрисабз тумани, Мироқи шаҳарчасидан 1,5 км узоқликда жойлашган. 1983—88 йилларда қурилган.
Xabar.uz мухбирлари ушбу сув омборида бўлиб, иншоотнинг гўзаллигини камера объективига муҳрлашди.
P.S: Сув омбори атрофида айрим дам олувчиларнинг тозалик қоидаларига амал қилмаслиги киши дилини хира қилади. Ердаги пластмасса идишлар, энергетик ва спиртли ичимликлар идишлари бизнинг табиатга бўлган муносабатимизни акс эттиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter