Тизим 70 минг нафар томошабин орасидан жиноятчини аниқлади
Молиявий жиноятлари учун қидирувда бўлган фуқаро хитойлик полициячилар томонидан гонконглик қўшиқчи Жеки Чуннинг концертида қўлга олинди. Юзни танишга мўлжалланган тизим жиноятчини тадбирга ташриф буюрган 70 минг нафар томошабин ичидан аниқлашга муваффақ бўлган, деб хабар беради «ITC.ua».
Таъкидланишича, Ао исмли эркак полициячиларни кўрганида ҳайратдан «ёқа ушлаган». У концертга йўл олаётганида 50 мингдан ортиқ одам ичида қўлга тушиб қолмаслигига мутлақ ишончи комил бўлган.
«Ао Хитой полициясининг маълумотлар базасига иқтисодий жинояти сабаб киритилган. Уни қўлга олганимизда юзида таажжуб зоҳир эди», — дейди полициячи Ли Цзинь.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Хитой полициячилари бир вақтнинг ўзида 25 нафар гумонланувчини пиво фестивалида қўлга олган эди, ўшанда ҳам уларнинг юзлари камера объективига тушиб қолган.
Маълумотларга кўра, 2020 йилга қадар бутун Хитой бўйлаб юзни танишга қодир 600 миллиондан ортиқ кузатув камералари ўрнатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter