ТИВ расмий вакили яна 1,5 мингга яқин киши қайтарилишини маълум қилди

4 март ҳолатига кўра, Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали умумий ҳисобда 11 та авиарейс билан 2 579 нафар ватандошимиз қайтарилди.
Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуф Қобулжонов маълум қилди.
Польша ҳудудида мамлакатимизнинг 1 480 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 700 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 780 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
Катовице аэропортидан учта қўшимча парвоз кутилмоқда: бугун соат 14:30 ва 16:00 да ҳамда 5 март соат 03:00 да.
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон ўз фуқароларини жанговар ҳаракатлар зонасидан олиб чиқиш бўйича тезкор ишларни йўлга қўйган саноқли давлатлар сафига кирди. Барча қайтариш рейслари бепул амалга оширилмоқда.
«Фуқароларнинг Ватанимизга тезроқ қайтиш истагини англаган ҳолда барча юртдошларимиздан хотиржамликни сақлашлари, ваҳимага берилмасликлари, провокациялар ва зиддиятли вазиятларга учмасликларини сўраймиз. Ишонтириб айтамизки, барча фуқаролар мамлакатимизга қайтарилади», — дейилади расмий вакил хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter