ТИВ Қозоғистонга автобус ёки автомобилда борувчиларни огоҳлантирди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни Қозоғистонга сафар қилишда қўшни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганини ҳисобга олишга чақирди.
Жумладан, автобус ёки бошқа автомобиль транспорти турларида Россияга ўтаётганда дуч келиши мумкин бўлган хавфларни ҳисобга олиш зарурлиги уқтирилди.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотларга кўра, қаттиқ совуқ тушгани муносабати билан республика аҳамиятидаги «Астана-Петропавловск» трассаси автотранспортлар учун ёпилган, маҳаллий аҳолига эса сафарларга чиқмаслик тавсия қилинган.
Айни пайтда Қозоғистон ҳудудида қаҳратон ҳаво кузатилмоқда. Ҳарорат кечаси -45 даражагача совуқ бўлмоқда. Кучли қор бўрони, йўлларнинг музлаши йўл транспорти учун оғир шароитларни юзага келтирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter