ТИВ Қозоғистонда полиция машинасида ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йил 13 июл куни Олмаота-Екатеринбург автомобил трассасининг 178-км.да ичида икки нафар полиция ходими ва 6 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари бўлган хизмат автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
ЙТҲ оқибатида икки нафар полиция ходими ва Ўзбекистон фуқароси Ф.А. вафот этди. Жароҳат олган 5 нафар ҳамюртимизга биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг касалхонага ётишга зарурат йўқлиги маълум қилинди.
Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти фожиали якун топган ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-727-291-11-78.
News.ru томонидан хабар қилинишича, ўзбекистонликлар Қозоғистонда бўлиб туриш қонунчилигини бузгани учун қўлга олиниб, полиция автомобилида тегишли идорага олиб кетилаётган бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter