Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга кирувчи ва чиқувчи шахслар ҳисоби юритиладиган электрон база яратилади

Ўзбекистонга кирувчи ва чиқувчи шахслар ҳисоби юритиладиган электрон база яратилади

Президенинг жорий йил 4 апрелдаги тегишли Фармон билан 2024 йил 1 сентябргача меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Call-марказ фаолияти ташкил этилади. Шунингдек, чет элдан чиқувчи абонентлар учун Call-марказ рақамига қўнғироқларни бепул асосда амалга ошириш имкони яратилади.

2025 йил 1 июлгача эса Ўзбекистондан ташқарига чиқувчи ва давлат ҳудудига кириб келувчи шахсларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини берувчи ягона идоралараро ва тўлиқ интеграция қилинган электрон маълумотлар базаси яратилади. Бундан ташқари меҳнат мигрантлари учун бўлиб турган мамлакатлари ва у ердаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш, ватандошлар билан онлайн мулоқот қилиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилади.

2024 йил 1 июндан ҳужжатларни онлайн талаб қилиб олиш бўйича консуллик йиғимлари миқдори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божи миқдорига тенглаштирилади.

2024 йил 1 июлдан хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга Ўзбекистон ташқарисида ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг