Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тишлар учун энг зарарли ширинликлар

Тишлар учун энг зарарли ширинликлар

Фото: «Wall.alphacoders.com»

Биз ҳаммамиз болаликдан ширинликлар тишимизга зарар етказишини эшитганмиз. Бу, энг аввало, конфетга тааллуқлидир. Чунки у болаларнинг севимли ширинлиги саналади. Катталар ҳам конфет билан чой ичишни ёқтиришади. Бугун россиялик ортодонтист Дарья Костинанинг тишлар учун энг зарарли конфетлар ҳақидаги маълумотларини келтириб ўтамиз.

Шуни тушуниш керакки, деярли ҳар қандай ширинлик тишларда кариес ва милк касалликларининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Гап шундаки, тиш карашида яшайдиган бактериялар ширинликларни жуда яхши кўради. Улар қанд билан озиқланиб, сут кислотаси ажратади: у эса милк ва тиш эмалини ишдан чиқаради.

Карамель ва хўрозқандлар энг хавфли ширинлик ҳисобланади. Уларда қанд бисёр. Одатда ёноққа қўйилади ва узоқ вақт шимилади. Натижада қанд узоқ вақт тишлар билан алоқада бўлади.

Ирис ва бошқа сақичли конфетлар тишларга ёпишиб қолади. Бу эса тиш эмалига таъсир қилиш вақтини оширади.

Ксилитли (шакар ўрнини босувчи) конфетлар зарарини ҳам унутмаслик керак. Уларни суиистеъмол қилмаган маъқул. Чунки ксилит ҳар доим ҳам ошқозон-ичак йўлига ижобий таъсир кўрсатмайди.

Қора шоколадли конфетлар афзалроқ. Чунки улар таркибида карамелли конфет ва хўрозқандларга қараганда қанд камроқ бўлади. Бундан ташқари, олимлар какао маҳсулотларида полифенолларнинг юқори концентрацияси борлигини аниқлаганлар. Бу эса тишлар парчаланишининг олдини олишга ёрдам беради. Улар зарарли бактериялар тишларга ёпишишининг олдини олади ва тиш караши ҳосил бўлишини камайтиради. Шунингдек, тишларга зарар етказадиган кислота ҳосил бўлишини камайтиради.

Унутманг, мустақил даволаниш мумкин эмас! Соғлиқ билан боғлиқ ҳар қандай муаммода албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг