Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиниб-тинчимагур одамлар... Дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади

Тиниб-тинчимагур одамлар... Дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади

Фото: «Yandex»

Дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати Финляндиянинг Лапландия деган жойида бўлиб ўтади, дея хабар берди «Visit Levi» сайти.

Мусобақаларда тўққизта давлат — Финляндия, АҚШ, Австралия, Эстония, Германия, Италия, Малайзия, Россия ва Шотландия вакиллари иштирок этишади. Қатнашувчиларнинг бари Левида истиқомат қилишмоқда.

Мусобақалар уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда иштирокчилар саккиз дақиқа ичида энг кўп дарахтни қучоқлаш бўйича беллашадилар. Бунда ҳар бир дарахтни камида 5 сония қучоқлаб туриш талаб этилади. Сўнгра спортчиларнинг дарахтларни нақадар самимий қучоқлагани баҳоланади. Учинчи босқич «фристайл» деб аталади. Бу иштирокчиларнинг дарахтларни қучоқлаш жараёнига қанчалик ижодий ёндашишига аҳамият берилади. Бунинг учун бир дақиқа вақт ажратилади.

Ташкилотчилар масофадан туриб мусобақада қатнашишни ҳам таклиф этишяпти. Хоҳлаган одам дарахтни қучоқлаб расмга тушиши, «TreeHugging» хэштегини қўйиши, кўпгина смартфонларнинг компас функцияси ёрдамида аниқлаш мумкин бўлган дарахтнинг географик координаталарини белгилаши ҳамда нима учун айнан шу дарахтни танлаганини изоҳлаб юбориши мумкин.

Аризалар 29 августгача қабул қилинади. Мусобақанинг ўзи эса 22 август куни чошгоҳда Леви шаҳрида Халипуу ўрмонида бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг