«Time» якунланаётган ўн йилликнинг энг яхши гаджетларини эълон қилди (фото)
2010 йилдан бери минглаб ақлли қурилмалар ишлаб чиқилган бўлса-да, саноқлиларигина ўзидан из қолдира олди, нафақат ўтган ўн йиллик, бўлғуси ўн йилликда ҳам уларнинг «нафасини» сезиб турамиз. Нуфузли «Time» нашри ана шу саноқли, аммо энг зўр қурилмалардан топ-10 рейтингини тузди.
Таймчилар 1-ўринни «Apple iPad»га раво кўришди: айтишмоқдаки, айпадлар шахсий компьютерлар соҳасида жиддий силжишга сабаб бўлиб, келгуси ўн йилликда портатив қурилмалар қандай бўлишини белгилаб берди.
2-ўринда — автомобиль саноатида бурилиш ясаган, 2012 йилда чиқарилган «Tesla Model S» электромобили.
3-ўринда эса «Raspberry Pi» миникомпьютери, шу митти қутичага робототехникадан тортиб, хонадонларни автоматлаштиришгача жо бўлган.
Топ-10 га, шунингдек, «Nintendo Switch» консоли ва «Xbox Adaptive Controller» — жисмоний имконияти чекланган инсонлар контроллер киритилди. «Apple»нинг яна икки ишланмаси — «AirPods» симсиз қулоқчинлари ва «Apple Watch» ақлли соатлари ўз йўналишлари пионерлари сифатида ўтган ўн йилликнинг энг зўр қурилмалари қаторидан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, «Verge» талқини бўйича ўтган ўн йилликнинг энг яхши қурилмалари рўйхатига 2010 йилда чиқарилган «iPhone 4» ҳамда «Samsung Galaxy S6» смартфонлари, «Tesla Model S» электрокари киритилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter