«The National Interest»: «Ўзбекистонда тарихий ислоҳот амалга оширилди»
Aмериканинг «The National Interest» нашри Ш.Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва пахта соҳасини ўзгартириш бўйича тарихий ислоҳотлар амалга оширилганини қайд этди.
Бу ҳақда «Нигоҳ» ёзмоқда.
Пахта хомашёсини халқаро бозорда анча арзон нархда сотиш ўрнига тўғридан-тўғри фермерлардан маҳсулот сотиб олиш ва хомашёни тўқимачилик маҳсулотларига қайта ишлаш бўйича ҳудудий кластерлар ташкил этилгани пахтачиликдаги энг муҳим таркибий ўзгаришлардан бўлди.
Шу билан бирга, «Cotton Campaign» коалицияси томонидан 12 йиллик «пахта бойкоти”нинг бекор қилиниши халқаро брендларнинг Ўзбекистон бозорига қайтиши учун имкониятлар очмоқда. Adidas, Tesco, IKEA, Marks & Spencer, H&M, Zara ва Gap каби йирик компаниялар ўзбек пахтасини етказиб беришни қайтадан бошлашлари кутилмоқда.
Материалга кўра, Вашингтон Марказий Осиё бўйича минтақавий стратегиясини қайта кўриб чиқиши керак. Мисол учун, умумий имтиёзлар тизимини (GSP) қўллашнинг қайта тикланиши ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари учун AҚШ бозорини очади. Бу қадам Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистонни GSP+ бенефициари сифатида қабул қилиш ҳақидаги олдинги қарорларига ҳам мос келади.
Бундан ташқари, Тошкент билан нормал савдо алоқаларини таъминлашнинг яна бир рағбати сифатида дўстона Ўзбекистонга нисбатан «сабабсиз» қўлланиладиган Жексон-Вэник тузатишининг бекор қилиниши бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter