Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«The Guardian» 2020 йилнинг энг яхши футболчисини аниқлади

«The Guardian» 2020 йилнинг энг яхши футболчисини аниқлади

Фото: «Football Addict»

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Англиянинг «The Guardian» нашри томонидан 2020 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Нашр рейтингида «Барселона» сардори, аргентиналик Лионель Месси — иккинчи, «Ювентус»да тўп сурувчи португал юлдузи Криштиану Роналду — учинчи ўринда.

2020 йилнинг энг яхши футболчилари (топ-10):

  1. Роберт Левандовски — «Бавария»; Польша
  2. Лионель Месси — «Барселона; Аргентина
  3. Криштиану Роналду — «Ювентус»; Португалия
  4. Кевин де Брюйне — «Манчестер Сити; Бельгия
  5. Садио Мане — «Ливерпуль»; Сенегал
  6. Эрлинг Ҳоланд — «Боруссия» Д; Норвегия
  7. Килиан Мбаппе — «ПСЖ»; Франция
  8. Муҳаммад Салаҳ — «Ливерпуль»; Миср
  9. Неймар — «ПСЖ»; Бразилия
  10. Виржил ван Дейк — «Ливерпуль»; Нидерландия.

Кучли ўнликда биттаям инглиз футболчиси йўқ.

Роберт Левандовски 2020 йилда «Бавария» билан Германия чемпионати ва кубоги ҳамда Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Ўтган ҳафта ФИФА польшалик форвардни 2020 йилнинг энг яхши футболчиси деб топганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг