Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тезлик учун жарима пасайтирилиши мумкин

Тезлик учун жарима пасайтирилиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Ушбу қонун лойиҳасида айрим ҳуқуқбузарликлар учун жармалар миқдори пасайтирилган. Аммо, лойиҳадаги айрим нормалар депутатларнинг қизғин мунозаларига сабаб бўлган.

Қайд этилишича, тезликни оширгани учун қўлланилаётган жарималар юқори эканлиги бўйича эътирозлар билдирилган. Шундан келиб чиқиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1283-моддаси иккинчи қисми санкциясидаги (ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши) жарима миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (ҳозирда 5 баравар) қилиб белгилаш бўйича таклиф билдирилган.

Шунингдек, жарималар аҳолининг реал даромадларидан келиб чиқиб белгиланиши бўйича яна бир қатор таклифлар киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг