Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тезлик ортидан жиноят содир этган шахсга суд ҳукми ўқилди

Тезлик ортидан жиноят содир этган шахсга суд ҳукми ўқилди

Фото: «Xabar.uz»

Белгиланган қоидаларга амал қилмай, автоуловни беписанд бошқариш жиноятга сабаб бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Санжар Ибодовнинг маълум қилишича, бир инсоннинг ўлими билан якунланган аянчли ҳодиса Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчасида содир бўлганди.

Комил (исмлар ўзгартирилган) «MATIZ» русумли автоуловни бошқариб келаётиб, оралиқ масофа сақламаганлиги сабаб Жўрабек бошқарувидаги «MATIZ»нинг орқасига урилиб, тўқнашув содир этади. Ушбу зарба натижасида Жўрабек бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган «Lacetti»га бориб урилади. Фожиа шу ерда рўй беради: «Lacetti» орқасида ҳайдовчи Нодир турганди. У оғир тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этади.

Суд ҳукмига кўра, ЙТҲ келтириб чиқарган айбланувчи (Комил) Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган ва 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, ЖКнинг 72-моддасига асосан 2 (икки) йил муддатга синов муддати белгиланган.

Бундан ташқари, суд томонидан ҳукм қонуний кучга киргач, судланувчи Комилдан жабрланувчининг қонуний вакили Рамазон Жўрақулов фойдасига 3 миллион 849 минг 680 сўм, фуқаровий даъвогар Жўрабек Маматраимов фойдасига 5 миллион 236 минг 840 сўм миқдоридаги моддий зарар ундириш ҳақида ҳукм чиқарди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг