Тезлиги энг юқори автомобиль аниқланди
«Автоновости дня» нашри мутахассислари тезлиги энг юқори автомобилларнинг «кучли бешлиги»ни тузишди. «Life.ru» хабар беришича, биринчи ўринга «Hennessey Venom F5» гиперкари кўтарилган.
Соатига 484 километр тезлик олиш қудратига эга «Hennessey Venom F5» бу рейтинг етакчиси бўлди. Машинага 1600 от кучига эга 7,4 литрлик турбомотор ўрнатилган. Иккинчи ўринга 447 км/соатгача тезлик олувчи «Koenigsegg Agera RS» кўтарилган. Учинчи ўринда максимал тезлиги 434 км/соатгача чиқувчи «Hennessey Venom GT» жойлашди.
Бешликнинг охирги икки қаторини «бугатти»лар банд этди: «Bugatti Veyron Super Sport» 431 км/соат, «Bugatti Chiron» эса 420 км/соат тезлик берувчи двигателларга эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter