Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тест натижаларини эълон қилишдаги хато тузатилди - ДТМ

Тест натижаларини эълон қилишдаги хато тузатилди - ДТМ

Фото:«Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда тест натижалари хато ҳисобланган ёки тест синовларида ноҳақликка йўл қўйилган деган мазмундаги постлар ва видеомурожаатлар эълон қилинмоқда.

Мазкур ҳолат Давлат тест маркази томонидан ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, 11 сентябр куни эълон қилинган тест синовлари натижаларини эълон қилишда техник хатоликка йўл қўйилган. Хатолик ижтимоий тармоқларда ёзилгани каби тест натижаларини ҳисоблашда эмас, уларни эълон қилишда кузатилган.

Тест натижаларидаги техник хатолик Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида 10 сентябрь куни 1-сменада ўтказилган тест синовларида иштирок этган айрим абитуриентларда юзага келган. Мазкур ҳолат аниқланиши билан хатоликни тузатиш ишлари бошлаб юборилган.

Ҳозирда мазкур техник хатолик тузатилиб, тест натижалари хато эълон қилинган абитуриентларнинг натижалари янгиланди.

Мазкур абитуриентларлар шахсий кабинетлари орқали янгиланган тест натижаларини қайта кўришлари мумкин.

Давлат тест маркази йўл қўйилган хатолик учун абитуриентлардан ва уларнинг ота-оналаридан узр сўрайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг