Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Tesla» 475 мингта электромобилини чақириб олади

«Tesla» 475 мингта электромобилини чақириб олади

Фото: BBC

«Tesla» компанияси электр двигателли 475 мингта автомобилини чақириб олади, бу ҳаракатланиш пайтида очилиб кетиши мумкин бўлган олд юкхоналар ҳамда ортни кўрсатувчи камералардаги муаммолар билан боғлиқ, дейилади ТАСС хабарида.

АҚШ йўл хавфсизлиги миллий бошқармаси маълумот беришича, 356 мингдан зиёд «Model 3» хэтчбеклари ҳамда 119 мингдан ортиқ «Model S» седанлари чақириб олинади. Бошқарма айнан қайси мамлакатлардаги машиналар чақириб олинишига аниқлик киритмаган.

«Model 3» машиналаридаги муаммо: юкхонани ёпишда орт камера симларига шикаст етказиб қўйиш эҳтимоли мавжуд, шундай бўлган тақдирда камера маълумотлари мониторга яхши етиб келмайди ёки бутунлай ўчади.

«Model S»даги муаммо: олд юкхона қулфида нуқсон бор, бу камчилик машина ҳаракатланаётган пайтида капотнинг очилиб кетишига олиб келиши мумкин.

Таъкидланишича, компаниянинг сервис-марказларида яроқсиз қисмлар бепул алмаштириб берилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг