Террорчилик ҳаракатларига қарши «Жайрон» машғулотлари ўтказилди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган полигонда Европа иттифоқининг кимёвий, биологик, радиактив, ядровий маркази ташаббуси ҳамда ташкилотнинг илғор тажрибасига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси раҳбарлигида терроризмга қарши кураш бўйича «Жайрон» дала ўқув машғулотлари ўтказилди.
Оммавий қирғин қуролларига эга шартли террорчиларни қўлга олишда ҳамкорликдаги ҳаракатлар амалга оширилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимлари иштирок этдилар.
Миллий гвардия раҳбарлигида ўтказилган ушбу ўқув машғулоти халқаро экспертлар томонидан кузатиб борилди ва иштирокчиларнинг тезкор ҳаракатларига юқори баҳо берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter