Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термизда 200 дан ортиқ одам вилоят ҳокими қабулига борди

Термизда 200 дан ортиқ одам вилоят ҳокими қабулига борди

Кеча, 20 апрель куни Термиз тумани «Янги ҳаёт» маҳалласи ҳудудида жойлашган маданият уйида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказган. Сайёр қабулда 200 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари қарийб 6 соат давомида кўриб чиқилган.

Шу жумладан, сайёр қабулга муаммоси ҳал бўлишини ният қилиб келган «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи Саломат Бегимова вилоят ҳокимининг қабулида турмуш ўртоғи вафот этганлиги, ўзи ҳамшира бўлиб ишлашини ва 4 нафар фарзандларининг 3 нафари ҳали мактаб ўқувчиси эканини билдириб, катта фарзандининг олийгоҳдаги ўқиши учун контракт пулини тўлашда амалий ёрдам сўраб мурожааат қилган.

Вилоят раҳбари мурожаатни ижобий ҳал этиб, контракт пули тўлаб берилишини айтган. Шунингдек, «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи Нодира Қўчқоровага фарзандини даволатиш ҳамда оилавий шароитини яхшилаш учун 12 миллион сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатилган.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан ичимлик суви, ички йўллар таъмири, электр ва газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот каби турли масалалардаги 285 та мурожаат тингланган.
Мурожаатларнинг 23,5 фоизи шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 218 та мурожаат ижроси муддат талаб этилгани боис масъулларга қўшимча ўрганиш ўтказиб, мурожаатларни ҳал этиш вазифаси юклатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг