Тереза Мэй намойишлардан хавфсираб, Трампга шаҳар ташқарисида учрашишни таклиф қилмоқда
«Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй АҚШ президенти Доналд Трампнинг мамлакатга ташрифида у билан шаҳар ташқарисидаги қароргоҳда учрашиш ниятида. Бунга АҚШ президентига қарши Лондонда намойишлар ташкил қилиниши мумкинлиги сабаб қилиб келтирилмоқда», — деб ёзади «Sun» нашри. Нашрнинг маълумотига кўра, аллақачон ўн минглаб британияликлар Трампнинг ташрифига қарши намойишга чиқишга тайёр.
Мейнинг таклифи Британия элчиси Ким Даррок орқали Оқ уйга етказилган.
Учрашув Чекерс, Виндзор ёки Бленхейм қасрида бўлиб ўтиши мумкин.
Трамп 13 июль куни Буюк Британияга ташриф буюради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter