Темир йўл институтида «ректор мутолаага чақиради» лойиҳаси ташкил қилинди
![Темир йўл институтида «ректор мутолаага чақиради» лойиҳаси ташкил қилинди](https://static.xabaruz.com/crop/4/1/720_460_95_4131872348.jpg)
Тошкент темир йўл муҳандислари институти ректори ташаббуси билан “Институт ректори мутолаага чақиради” рукни остида маърифий суҳбатлар ўтказилмоқда.
Институт ахборот хизматининг хабар қилишича, суҳбатлар ёшлар ўртасида китобни танлаб ўқиш дидини шакллантиришга қаратилади.
8 октябрь куни соат 11:00да институтда академик Наим Каримов билан “Илмий асарлар таҳлили ва мутолаа маданияти” мавзусида учрашув бўлиб ўтади. Маърифий тадбирда, асосан мутолаа маданияти, китоб танлаш борасида суҳбат ўтказилади. Дастлаб давра суҳбатлари эркин мавзуларда ташкил этилса, кейинчалик илмий ва архив материаллар таҳлилига ҳам эътибор қаратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter