Йўқолган телефонни «Google» ёрдамида топишни биласизми?
Ҳеч уйингизда турган смартфонингизни қидириб сарсон бўлганмисиз? Таниш ҳолат, шундай эмасми? Шуям муаммоми, бошқа телефондан қўнғироқ қилинса бас — топилади, масала ҳал дейишингиз мумкин. Буям яхши, синалган усул. Аммо уйда ёлғиз қолганингизда, яъни телефон битта (яъни сиз қидираётган телефон) бўлса нима қиласиз?
Бундай вазиятда «Google» ва унинг қурилмаларни бошқариш сервислари сизга ёрдамга келади. Яъни сиз қидираётган смартфонга «Google» қўнғироқ қилади.
«Google»дан қўнғироқ олиш осон. Бунинг учун:
- «Google»нинг қурилмаларни бошқариш саҳифасига кирасиз.
- Рўйхатдан керакли қурилмани топасиз.
- «Қўнғироқ қилиш» бандини танлайсиз.
Шундан сўнг телефонингиз жиринглайди ва уни осонгина топиб оласиз. Фойдаланишни тавсия қиламиз!
Энг қизиғи, смартфонингиз «овозсиз» режимда бўлса ҳам «Google» қўнғироғига овоз беради!
Эслатма! «Қурилмани топиш» сервисидан фойдаланиш учун ҳеч бўлмаганда битта андроид-қурилмангизни олдиндан фаоллаштиришингиз зарур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter