Ишонманг! Ўзбекистонда оммавий спам тарқатилмоқда
Ўзбекистоннинг етакчи мобиль алоқа компаниялари — Beeline, UMS ва Uzmobile номидан оммавий спам тарқатилмоқда.
Операторлар ижтимоий тармоқлар, мессенжер ва SMS орқали номаълум шахслар томонидан компаниялар номидан ёлғон хабарлар тарқатилаётганлигидан огоҳлантиришмоқда.
Тарқалаётган мазкур спам-хабарларда айтилишича, гўёки мобиль компанияларнинг туғилган куни муносабати билан интернет трафик ва қўшимча дақиқаларни бонус сифатида тақдим этади.
Хусусан, бонусларни қўлга киритиш учун абонентлар SMS ёки хабарни ўзининг 20 та дўстига қайта жўнатиши лозим. Барча хабарлар мазмуни деярли бир хил — фақат компаниялар номи ўзгарган.
Мобиль компаниялар фирибгарларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилаётганлигини таъкидлаб, ўз абонентларини мазкур ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter