Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТДТУ негизида янги Tashkent Tech техника университетига асос солинади

ТДТУ негизида янги Tashkent Tech техника университетига асос солинади

Фото: Саида Мирзиёева телеграм-канали

Ўзбекистондаги муҳим таълим лойиҳаларидан бири — янги Tashkent Tech техника университетини ташкил этиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.

Таъкидланишича, ёшлар ўртасида техник таълимнинг нуфузини оширишга қаратилган ушбу кенг кўламли лойиҳа Ўзбекистон президентининг топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда.

«Стратегик вазифамиз юксак халқаро стандартларга мос янги авлод университетини яратишдир. Биз замонавий меҳнат бозорининг энг юқори талабларига жавоб берадиган муҳандислар етишиб чиқадиган экотизимни шакллантирамиз», — деди Саида Мирзиёева.

Маълум қилинишича, Tashkent Tech Тошкент давлат техника университети негизида Boston Consulting Group кўмагида босқичма-босқич ишга туширилади. Ушбу лойиҳа жаҳоннинг илғор амалиётларини саноат ва инновацион ривожланиш эҳтиёжларига мослаштирган ҳолда интеграция қилиш имконини беради.

«Tashkent Tech шунчаки олий ўқув юрти эмас, балки Ўзбекистоннинг технологик суверенитети ва барқарор индустриал ўсишининг ҳаракатлантирувчи кучига айланади, деб ишонаман», — дея таъкидлади президент ёрдамчиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг