Тайван вакили Хитой борасида кескин баёнот берди
Тайван маъмуриятининг Франциядаги вакили Франсуа Ву Тайван, Япония, AҚШ ва бошқа давлатлар Хитойнинг эҳтимолий тажовузкор ҳаракатларига тайёрланаётганини айтди.
Бу ҳақда Вунинг баёнотига асосланиб, Bloomberg хабар бермоқда.
«Менимча, Тайван, Япония, AҚШ ва бошқа давлатлар Хитойнинг эҳтимолий тажовузкор ҳаракатларига тайёрланмоқда» деди Ву.
Шунингдек, у ХХР дунё тартибини ўзгартиришга интилаётганини ва «элчи билан боғлиқ вазият уларнинг фикрлаш тарзини исботлашини» таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Франциядаги элчиси Собиқ Иттифоқ давлатлари суверенетини шубҳа остига олиб, баёнот берганди. Ушбу баёнот кескин норозиликларга сабаб бўлди.
Шунингдек, март ойида ХХР раҳбари Си Цзинпин Хитой Халқ-озодлик армияси ҳарбийларини ҳақиқий жанговар ҳаракатларга тайёрланишга чақирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter