Тахта деб кўрсатилган юк тайёр эшик бўлиб чиқди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси «Бухоро» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хорижий мамлакатдан юртимиздаги корхоналарнинг бирига юк машинасида юборилган тахталар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда қонун бузиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Текширув натижасида, ҳужжатларда тахталар кўрсатилган бўлсада, юк машинасида тайёр эшиклар борлиги аниқланди.
Аниқланган товарларнинг умумий қиймати 33 миллион сўмга баҳоланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter