Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тахиатош тумани ҳокими ўзгарди

Тахиатош тумани ҳокими ўзгарди

16 июнь куни халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашининг навбатдан ташқари еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилган.

Сессияда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов иштирок этиб, туман ҳокими лавозимига шу кунгача Қорақалпоғистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Маткаримов Илҳом Исмаиловичнинг номзодини таклиф қилган.

Номзод туман Кенгаши депутатлари томонидан қўллаб-қувватланди.

Шу вақтга қадар Тахиатош туманини бошқариб келган Фархат Алламбергенов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг