ТАТУда талабалар ва ўқувчилар учун виртуал таълим тизимлари ишга туширилди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида мактаб, академик лицей ўқувчилари, ОТМ талаблари ва АКТ соҳасида билим олишни ҳоҳлаган тингловчилар учун 4 та виртуаль таълим тизими ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ТАТУ матбуот хизмати хабар берди.
Булар:
10-11-синф ўқувчилари учун зарур фанлардан маълумотларни масофадан туриб олиш имконини берувчи – http://maktab.tuit.uz/ тизими ишга туширилди.
Дастурий инжиниринг факультети профессор-ўқитувчилари томонидани ишга туширилган http://moodle.tuit.uz виртуал таълим тизимида кундузги, сиртқи бўлим талабалари 170 дан ортиқ фанлардан ўз билимлари мустаҳкамлаши мумкин.
Ахборот хавфсизлиги факультети ва Компьютер инжиниринги факультети профессор-ўқитувчилари томонидан http://ereader.tuit.uz/ мобиль телефон ва планшетлар учун электрон таълим тизими ишга туширилди.
АКТ соҳасида бошланғич билимларни эгаллашни хоҳловчилар учун Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси техник ёрдами ва ЮНЕСКО лойиҳалари доирасида http://mooc.tuit.uz/ электрон таълим платформаси ишлаб чиқилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter