ТАТУда бўш иш ўринлари ярмаркаси ва байрам тадбири ташкил этилди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқиб, Наврўз айёми билан барча йиғилганларни муборакбод этди.
Байрам тадбир доирасида «Бўш иш ўринлар ярмаркаси» ташкил этилди. Унинг доирасида талабалар учун корхона ва ташкилотларнинг бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди.
Айни дақиқаларда давом этаётган байрам тадбирининг бир тарафида кўргазма бўлаётган бўлса, университет ховлисида миллий ўйинлар – арқон тортиш, кураш, тош кўтариш каби мусобақалар ўтмоқда.
Шунингдек, «Азиз Ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!» мавзусида театрлаштирилган адабий-мусиқий қисми ташриф буюрувчиларга тақдим этилмоқда.
«Инсон қадри» шиори остида АКТ вазирлигининг махсус лойиҳасига ҳам старт берилди. Унга кўра, ТАТУнинг имконияти чекланган, «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари»га киритилган талабалари вазирлик томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди.
«Xabar.uz» байрам тадбиридан фоторепортаж тайёрлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter