Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУда академиклар сони яна икки нафарга кўпайди

ТАТУда академиклар сони яна икки нафарга кўпайди

Академиклар — Туйғун Нишонбоев ва Тўлқин Тешабоев.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 18 март куни Тошкент ахборот технологиялари университетида Халқаро ахборотлаштириш академиясининг ҳақиқий аъзоси деб сайланган мазкур олий ўқув юртининг икки нафар вакили — Туйғун Нишонбоев ва Тўлқин Тешабоевга академиклик гувоҳномалари топширилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва Қозоғистон табиий фанлар миллий академияси академиги М.Яқубовалар қатнашди.

– Тошкент ахборот технологиялари университетида академиклар сони тўртта эди, энди олти нафарга етганидан хурсандмиз, – деди АКТ вазири Шуҳрат Содиқов. – Албатта, бу давлатимиз раҳбарининг илм-фанга қаратаётгани эътибори натижасидир. Университет жамоаси АКТ соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш йўналишида доимо пешқадам бўлиши керак. Бу борада уларга омад тилаймиз.

Фото: «Xabar.uz»

Эслатиб ўтамиз, 1955 йили ташкил этилган Тошкент электротехника институти 2002 йили Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига айлантирилган. 2005 йилдан бошлаб университетнинг Қарши, Нукус, Самарқанд, Урганч ва Фарғона филиаллари фаолияти йўлга қўйилган.

Бугунги кунда университет узоқ ва яқин хорижий ОТМлар билан ҳамкорлик қилади. Жумладан, Қозоғистон Республикасининг Олмаота энергетика ва алоқа университети билан 2017 йили ҳамкорлик келишуви имзоланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг