ТАТУ йирик грант ютиб олди. Университет магистратурасида АҚШ таълим услуби жорий этилади
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Академик инновациялар Фонди томонидан эълон қилинган грант танловида «ТАТУда АҚШ университетлари магистратураси ўқитиш технологиялари трансфери» лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.
Лойиҳага кўра АҚШ университетларидаги магистрларни ўқитишнинг илғор технологиялари ТАТУда жорий этилади. Жумладан, мультимедия ўқитиш дастурлари, масофавий ўқитиш тизими (АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент факультети мутахассислиги магистрантлари учун), молиявий лабораторияни ташкил этиш ва ишга тушириш имкони пайдо бўлади.
Лойиҳа қиймати 140 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, АҚШнинг WEBSTER университети билан ҳамкорликда амалга оширилади, унинг доирасида университетга мультимедия ўқитиш дастурлари, масофавий ўқитиш тизими, молиявий лабораторияни ташкил этиш ва ишга тушириш учун махсус техник жиҳозлари харид қилинади.
Маълумот учун, Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грантлар танлови Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигидаги олий таълим тизимини модернизация қилишга қаратилган лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter