ТАТУ талабаларига 20 дона кир ювиш машиналари топширилди
Тошкент ахборот технологиялари университетида ўн мингдан зиёд талабалар таълим олади. Шундан 1500 нафарига талабалар тураржойига жойлашган.
Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббусга қўл уришди: талабаларга 20 дона Samsung кир ювиш машиналари талабаларга топширилди. Бу иш талабалар маиший шароитини янада яхшилаш мақсадида амалга оширилди.
Тадбирда Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаев, университет ректори Сарвар Бабаходжаевлар иштирок этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter