Татаристон Президенти Рустам Минниханов Самарқандга келди
Кеча Татаристон Президенти Рустам Минниханов Самарқандга келди. Уни халқаро аэропортда Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов кутиб олди.
Рустам Минниханов шундан сўнг Ўзбекистон Республикасидаги татар жамоатчилик ташкилотлари фаоллари билан учрашди. Бугунги кунда мамлакатда 300 минг нафар татар миллатига мансуб фуқаролар истиқомат қилиб келмоқда. Бу эса Ўзбекистон аҳолисининг деярли бир фоизини ташкил этади.
Рустам Минниханов ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов билан учрашиши кўзда тутилган. Ушбу учрашувлар давомида Ўзбекистон ва Татаристон Республикалари ўртасида бир қатор соҳаларда ҳамкорлик шартномалари имзоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter