Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Tashkent city»да икки боғбон ўртасидаги жанжалнинг оқибати ёмон бўлди

«Tashkent city»да икки боғбон ўртасидаги жанжалнинг оқибати ёмон бўлди

Фото: Википедия

Интернет тармоғида тарқалган тунги вақтда «Tashkent city» ҳудудида 22 ёшли Иззатулло Ф.га шу ерда ишлайдиган Умид ва бошқалар томонидан «ўта оғир даражада» тан жароҳати етказилганлиги кўрсатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

16 февраль куни тахминан соат 22.30 ларда, «Tashkent city» сайилгоҳи ҳудудида, шу ерда боғбон бўлиб ишловчилар — 20 ёшли Умид А. ва 22 ёшли Иззатулло Ф. ўзаро жанжаллашиб қолган.

Натижада Умид А. Иззатулло Ф.га тан жароҳати етказган.

Суд-тиббий экспретиза хулосасига кўра, жабрланувчига етказилган тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра «ўртача оғир жароҳатлар» деб баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми («Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 20 ёшли Умид А. жиноят ишида гумон қилинувчи сифатида жалб этилган.

Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг