Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тарихда биринчи марта: Танзанияда аёл киши президент бўлди

Тарихда биринчи марта: Танзанияда аёл киши президент бўлди

Фото: AP/ТАСС

Танзания тарихида илк маротаба аёл киши мамлакат президенти бўлди, деб хабар берди «Интерфакс» агентлиги.

Илгари вице-президент лавозимида ишлаб келган Самиа Сулуҳу Ҳасан бугун, жума куни президент сифатида қасамёд қилди.

«Мен, Самиа Сулуҳу Ҳасан, ҳалол бўлишга, Танзания конституциясига амал қилиш ва уни ҳимоя қилишга ваъда бераман», — деди 61 ёшли янги президент.

Эслатиб ўтамиз, Танзаниянинг амалдаги президенти Жон Магуфули 17 март куни 61 ёшида вафот этганди. Магуфули 2015 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг